Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Туркия кесарча кесишга чеклов қўйди: хотин-қизлар ташкилотлари норози

Туркия кесарча кесишга чеклов қўйди: хотин-қизлар ташкилотлари норози

Туркия ҳукумати тиббий кўрсатмаларсиз режали кесарча кесишни тақиқлаш орқали туғилишнинг пасайишига қарши курашмоқчи. Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ғазабда. Бутун мамлакат бўйлаб қизғин мунозара кетмоқда.

"Тиббиёт марказларида режали кесарча кесиш амалиёти энди ўтказилиши мумкин эмас," - дейилади 19 апрель куни "Туркия Республикаси расмий газетаси"да эълон қилинган тегишли қарор қоидаларидан бирида.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори аниқ: эндиликда кичик хусусий клиникаларга тиббий кўрсатмаларсиз режали кесарча кесиш операциясини ўтказишга рухсат берилмайди. Келгусида ўз операция хонасига эга бўлмаган клиникаларга туғруқ бўлимларини ташкил этиш умуман тақиқланади.

Янги қоидалар, шунингдек, беморлар маълумотларини рақамли ҳужжатлаштиришни назарда тутади ва тиббиёт муассасаларини замонавий хавфсизлик ва маълумотлар шаффофлиги стандартларига жавоб беришга мажбур қилади. Мунтазам текширувлар тиббий муолажаларнинг илмий тавсияларга мувофиқлигини таъминлаши керак.

Киритилди: 17:54 04.05.2025. Ўқилди: 666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!