Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия керак бўлса, "Европа Иттифоқи билан алоқаларни узиши мумкин — Эрдўғон

A A A
 Туркия керак бўлса, "Европа Иттифоқи билан алоқаларни узиши мумкин — Эрдўғон

Эрдўғон Европарламентнинг Туркия ҳақидаги ҳисоботига шундай изоҳ берди.

Европарламент томонидан шу ҳафта қабул қилинган ҳужжатда айтилишича, Туркиянинг Европа Иттифоқига кириш жараёни ҳозирги шароитда қайта тиклана олмайди, шунинг учун Европа Анқара билан алоқалари учун "параллел ва реал асос"ни ўрганиши керак.

"Европа Иттифоқи Туркиядан алоҳидаланишга ҳаракат қилмоқда. Биз бу воқеаларни баҳолаймиз ва керак бўлса, биз Европа Иттифоқи билан алоқаларни узишга эришамиз", — деб таъкидлади Эрдўғон ўз баёнотида.

Шу ҳафта бошида Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Европарламент ҳисоботида "асоссиз айбловлар ва нотўғри қарашлар борлиги ҳамда юзаки ва узоқни кўрмайдиган ёндашув кўрсатилганлиги" ҳақида баёнот берганди.

Туркия 24 йилдан бери Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомида қолмоқда, аъзолик бўйича музокаралар сўнгги йилларда ЕИ ва Анқара ўртасида инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги борасидаги муаммолар туфайли тўхтаб қолган.

Киритилди: 22:33 16.09.2023. Ўқилди: 5011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!