Bloomberg хабар беришича, Туркия расмийлари Анкара бир неча минг аскарни Ғазо секторига Халқаро барқарорлаштириш кучлари таркибида юбориш имконини кўриб чиқмоқда, гарчи Исроил бунга қарши бўлса ҳам.
Манбаларга кўра, АҚШ Туркиянинг ушбу кучларга қўшилишини қўллаб-қувватламоқда, Анкара эса Вашингтон Ғазога қўшинлар киритилганда Исроилнинг ҳарбий куч ишлатишини чеклайди, деб кутмоқда.
Шу билан бирга, Туркия Исроилнинг розилигисиз қандай иштирок эта олиши ҳали номаълум. Анкарада ҳисоблашларича, АҚШ босими остида Исроил рози бўлиши мумкин.
Юқори лавозимли америкалик амалдор Туркиянинг бу истагини тасдиқлаган, аммо Вашингтон Анқара ташаббусини қўллаб-қувватлайдими-йўқми — аниқ айтмаган.