Энергия ва табиий манбалар вазири Алпарслан Байрактар, Туркия кечадан эътиборан Ироққа электр энергияси экспортини қайта бошлаганини айтди.
“Кеча биз қўшнимиз Ироққа электр энергияси экспортини қайта бошладик, у билан биргаликда «Тараққиёт йўли» лойиҳаси орқали минтақамизда фаровонлик ва тинчликни мустаҳкамлашга кўмаклашамиз. Инвестицияларимиз туфайли биз Тараққиёт йўлини ҳам энергия йўлига айлантирамиз”, — деди Алпарслон ўзининг Х саҳифасида (собиқ Тwиттер – таҳр.).
Туркия ва Ироқ ўртасидаги мавжуд 400 кВ Cizre – Kasek электр узатиш линияси Ироққа 300 мегаваттгача электр энергиясини етказиб беради.