Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркия, Германия ва Франция Суриядаги вазиятни муҳокама қилади

Туркия, Германия ва Франция Суриядаги вазиятни муҳокама қилади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг расмий вакили Иброҳим Калин жорий йилнинг 3—4 декабрь кунлари Суриядаги вазият муҳокамасига бағишланган Туркия—Германия—Франция саммити 3–4 декабрь кунлари ўтказилишини маълум қилди, деб ёзмоқда «ТАСС».

Эрдўғон вакилининг сўзларига кўра учрашув Лондонда ўтказилади. Буюк Британия пойтахти декабрда НАТО саммитига ҳам мезбонлик қилади.

«Тинчлик булоғи» операцияси ҳақида

9 октябрда Анқара Сурия шимоли-шарқида Туркиядаги қочоқлар учун хавфсиз зона ташкил этиш мақсадида «Сурия демократик кучлари» курд жангарилари ва ИШИД террорчиларига қарши «Тинчлик булоғи» ҳарбий операциясини бошлаган. Дунё давлатлари туркларнинг ушбу ҳаракатларини қоралаган. Германия федератив республикаси канцлери Ангела Меркель 14 октябрда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали қилган мулоқот чоғида ундан Сурия шимоли-шарқидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни сўраган, Туркия давлат раҳбари эса бунга жавобан канцлерга турклар ёки курдлардан бирини танлашни тавсия қилган. Кейинчалик Германия, Франция ва Канада Туркияга қурол сотишни тўхтатди.

17 октябрда Анқара ва Вашингтон Сурия шимоли-шарқидаги операцияни 120 соатга, курдлар хавфсиз зона ҳудудидан чиқиб кетиши учун тўхтатишни келишиб олди. Германия Туркиянинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатгани учун қўллаб-қувватлади.

19 октябрда Франция Миллий мажлисининг (парламент қуйи палатаси) 8 фракциясидаги 60 нафар депутати Туркияни НАТО аъзолигидан чиқаришни ва Анқарага нисбатан санкциялар қўллашни таклиф қилди. 21 октябрда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россияга жўнаб кетиши олдидан журналистлар билан суҳбат чоғида Эрон ҳамда Францияга Сурия шимоли-шарқидаги ҳарбий операциялар сабаб Анқарани танқид қилганлари учун жавоб қайтарди. 22 октябрда Сочида Россия президенти Владимир Путин ва Турия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия ҳудудидаги нотинч вазиятни муҳокама қилди ва «Тинчлик булоғи» операциясини 23 октябрдан яна 150 соатга тўхтатиш ва ўт очмаслик ҳақидаги шартлашув муддати якунига етгач ҳамкорликда Туркия—Сурия чегарасида 30 километрлик ҳудудни барпо этиш учун қўшма патрул тадбирлари ўтказиш ҳақида меморандум имзолади. Меморандумда Башар Асад ҳукуматининг қўшинлари Туркия билан чегара ҳудудида 15 та пост ўрнатиши белгилаб қўйилган.

1 ноябрда курдларнинг Туркия чегарасидан 30 километр узоқликка чекингани ва улар тарк этган ҳудудни Сочида имзоланган меморандумга мувофиқ Сурия қўшинлари ва Россия ҳарбий полицияси эгаллаши маълум бўлди. 5 ноябрда Туркия ҳамда Россия ҳарбийлари Сурия шимолидаги Айн-ал-Араб аҳоли пунктидаги (Кобани) иккинчи қўшма патрул тадбирларини бошлади.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Киритилди: 20:03 08.11.2019. Ўқилди: 1461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!