Туркия ғарбидаги Измир вилоятининг Дикили тумани қирғоқларида 44 нафар ноқонуний муҳожир қутқариб олинди.
Бу ҳақда Туркия қирғоқ қўриқлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Муҳожирлар қарама-қарши қирғоққа чиқиш учун фойдаланаётган пуфлама қайиқ двигателидаги носозлик туфайли қирғоқдан ёрдам сўраган.
Қутқарилган муҳожирлар Измир вилояти миграция бошқармасига олиб кетилди.