Анқара–Тошкент рейсида глютенсиз овқат берилмагани ва салон тозалигида муаммолар бўлгани учун Туркия фуқароси “Uzbekistan Airways” устидан шикоят қилди.
У парҳез овқатга эҳтиёжи борлигини олдиндан билдирган, авиакомпания эса уни таъминлашни кафолатлаган, аммо парвоз куни талаб бажарилмаган. Шунингдек, йўловчи ўтирган ўриндиқда олдинги рейсдан қолган чиқиндилар ҳам бўлган. Текширув натижасида хатолик тасдиқланди. Kомпенсация сифатида йўловчига кейинги рейсда бизнес-класс хизмати бепул тақдим этилади, санитария назорати кучайтирилади.