Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия Эрондаги уруш фонида ўз давлат захираларидаги олтинни сотишни бошлади

Туркия Эрондаги уруш фонида ўз давлат захираларидаги олтинни сотишни бошлади

Туркия Эрондаги уруш фонида ўз давлат захираларидаги олтинни сотишни бошлади — Reuters .

Туркия Марказий банки олтин захираларини кескин қисқартирди. Маълумотларга кўра, март ойида Туркия Марказий банки захираларидаги 8 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги 60 тоннага яқин олтин сотилган ва турли амалиётларда фойдаланилган.

Қайд этилишича, бир ҳафтанинг ўзида Туркия захираларидаги олтин тахминан 22 тоннага камайган бўлиши мумкин, бу сўнгги етти йилдаги энг йирик пасайишдир.

Шу билан бирга, мамлакатнинг умумий халқаро захиралари бир ҳафта ичида 12 миллиард доллардан кўпроққа қисқарди. Бу ҳолат турк лирасига бўлган кучли босим ва минтақадаги уруш туфайли глобал беқарорликнинг ўсиши фонида юз бермоқда.

Киритилди: Бугун 18:42. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!