Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия араб давлатларининг АҚШ-Исроил коалициясига киришига тўсқинлик қилмоқчи

Туркия араб давлатларининг АҚШ-Исроил коалициясига киришига тўсқинлик қилмоқчи

Туркия Форс кўрфази мамлакатларини Эронга қарши низога киришмасликка чақирмоқда, деб ёзади "Bloomberg" ўз манбаларига таяниб.

«Туркия Форс кўрфазидаги араб давлатларининг Эронга қарши АҚШ-Исроил урушига қўшилишига йўл қўймаслик учун фаол дипломатик саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда», — дейилади материалда.

Агентлик манбаларининг сўзларига кўра, Анқара Форс кўрфази мамлакатларини вазминлик билан иш тутишга ундамоқда.

Қайд этилишича, Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан минтақадаги ҳамкасблари билан аллақачон бир қатор телефон мулоқотлари ва учрашувлар ўтказган.

Киритилди: Бугун 19:24. Ўқилди: 467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!