Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазири билан учрашди

Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазири билан учрашди

2026 йил 7 июль куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулованинг Ўзбекистон Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар туркий дунё мамлакатлари ўртасида таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, ёш авлоднинг умумий туркий маданий мерос, тарих ва маънавий қадриятлар ҳақидаги билимларини ошириш, шунингдек, мазкур йўналишларда қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Томонлар умумий маданий меросни таълим тизими орқали келажак авлодларга етказиш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Киритилди: 09:27 10.07.2026. Ўқилди: 1171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!