2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоты Раймқулованинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Туркия Археология ва Маданий Мерос Институти раҳбари, профессор Шабан Доған билан учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар туркий дунё умумий меросини асраш ва уни халқаро миқёсда тарғиб этиш борасида стратегик ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.
Учрашув давомида Актоты Раймқулова Шабан Доғанни Туркия Археология ва Маданий Мерос Институти раҳбари лавозимига тайинлангани билан табриклади. Жамғарма президенти Газиантеп шаҳрида ўтказилган “Туркий маданий мерос бўйича стратегик ҳамкорлик: маданий бойликларнинг ноқонуний савдосига қарши кураш” лойиҳаси ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун муҳим имконият эканини таъкидлади.
Профессор Шабан Доған раҳбарлик қилаётган муассаса фаолияти ва мақсадлари ҳақида сўз юритиб, Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратаётганларини билдирди. У олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва археологик қазишмалар нафақат илмий аҳамиятга эга эканини, балки туркий дунёнинг умумий тарихий хотирасини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилишини таъкидлади.
Учрашув ўзаро англашув ва конструктив мулоқот руҳида ўтди. Томонлар келгусидаги ҳамкорлик истиқболларига ишонч билдирдилар.