Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Турк маданияти ва мероси фонди президенти Актоти Раимқулова TRT World Forum 2025 тадбирида иштирок этди

Турк маданияти ва мероси фонди президенти Актоти Раимқулова TRT World Forum 2025 тадбирида иштирок этди

Турк Маданияти ва Мероси Фонди Президенти Актоти Раимқулова Истанбул шаҳрида (Туркия) “Global Reset: From the Old Order to New Realities” (“Глобал Қайта Созлаш: Эски Тартибдан Янги Ҳақиқатларга”) мавзуси остида ўтган TRT World Forum 2025 тадбирида иштирок этди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон нутқ сўзлади. Шунингдек, TRT Бош директори Мехмет Захид Собачи ва SETA Бош директори Бурҳанеттин Дўран ҳам маърузалар билан иштирок этишди. Расмий маълумотларга кўра, жорий йилги форумда 35 мамлакатдан 1 500 дан ортиқ иштирокчи ва 132 нафар маърузачи қатнашди.

Актоти Раимқулованинг иштироки маданиятнинг халқлар ўртасидаги ўзаро тушуниш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги муҳим восита эканини яна бир бор таъкидлади.
Форумнинг асосий мақсади – глобал миқёсда тинчлик, хавфсизлик, иқтисодий тараққиёт, маданиятлар аралык мулоқот ва янги геосиёсий жараёнлар контекстида халқаро муносабатлар келажаги юзасидан фикр алмашишдир.

2017-йилда ташкил этилганидан бери TRT World Forum давлат ва ҳукумат вакиллари, олимлар, медиа соҳаси мутахассислари ҳамда жаҳон миқёсидаги фикр етакчиларини бирлаштирувчи муҳим геосиёсий платформага айланди.

TRT World Forum 2025 дастури доирасида Актоти Раимқулова “Марказий Осиёда маданият дипломатияси ва умумий иденитет: минтақавий боғлиқлик ва бирлик йўллари” мавзусидаги Экспертлар давра суҳбатида панелист сифатида иштирок этди.

Сессия давомида Актоти Раимқулова қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратди:

Раимқулова томонидан қайд этилган асосий жиҳатлар:
• Фонднинг туркий дунё интеграциясини мустаҳкамлашга қаратилган фаолияти, лойиҳалари ва ташаббуслари;
• UNESCO, ICESCO, Турк давлатлари ташкилоти (ОТС), TURKSOY, Турк академияси, TURKPA ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликнинг глобал миқёсда туркий дунё овозини баланд эшиттиришдаги аҳамияти;
• Халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда академик алмашинувлар, умумий тил ва таълим дастурларининг ўрни;
• Фонд томонидан амалга оширилган йирик илмий-маданий лойиҳалар:
• “Туркий адабиёт дурдоналари”
• “Туркий дунёнинг илмий дурдоналари”
• “Туркий дунёнинг атоқли сиёномлари”
• “Туркий дунё тарих дурдоналари”
• шунингдек, халқаро миқёсда катта таълимий ва тарғибот аҳамиятига эга бўлган TurkDiscovery рақамли платформаси.

Шунингдек, у фонднинг маданий меросни сақлаш ва тарғиб қилиш йўналишидаги муҳим лойиҳаларини ҳам эслаб ўтди:
“Туркий маданий мерос каталоги: Турк дунёсининг маданий коди”,
“Туркий фольклор мероси антологияси”,
“Девону луғотит-турк”нинг 950 йиллигига бағишланган халқаро конференция,
Ашиқ Алесгар ва Узейир Ҳожибеков юбилейлари,
“Қурама” санъат фестивали,
“MIRAS” этнодизайнерлар форуми ва бошқа ташаббуслар.

Раимқулованинг сўзларига кўра, Фонднинг бош мақсади — ўтмиш меросини келажак қадриятларига айлантириш ҳамда маданият орқали барқарор ҳамкорлик, мулоқот ва бирликни мустаҳкамлашдир.

Сессия TRT World телеканали бошловчиси Жафер Ҳаснайн томонидан модерация қилинди. Унда Қирғизистон собиқ Бош вазири Жоомарт Оторбаев, Қирғизистоннинг собиқ маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жаманкулов, TURKSOY Бош котиби Султон Раев ҳамда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стимпрайс иштирок этди.

Учрашувда Марказий Осиёда маданий дипломатия, умумий иденитет ва тарихий мероснинг минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришдаги ўрни бўйича фикрлар муҳокама қилинди.

Киритилди: 18:44 14.11.2025. Ўқилди: 731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!