Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Турк дунёси мамлакатлари учун ягона кино ва медиа платформаси яратилади

Турк дунёси мамлакатлари учун ягона кино ва медиа платформаси яратилади

23-27 август кунлари Самарқанд шаҳрида «Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс пойдевори» халқаро конгресс доирасида «Янги Ренессанс: Меросни сақлашда кино ва медианинг ўрни» ТУРКСОЙ халқаро форуми ўтказилди.

Конгресс Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизация маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбир доирасида «Кино — мерос ҳимоячиси: маданий лойиҳалар ва ташаббуслар тақдимоти», «Глобал медиа ҳамкорлик: Меросни асраш бўйича маданиятлараро лойиҳалар» каби тадбирлар бўлиб ўтди.

Ушбу дастурлар доирасида Ислом цивилизацияси маркази мультимедиа блоки учун тайёрланган видеороликлар туркуми тақдимоти «Бақтрия тарихи», бундан ташқари, «Ўзбекистон археологик марваридлари», «Клавихо», «Худойберган Девонов ва Немис Меннонитлари», «Мухтор Авезов» лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Форум сўнгида Турк дунёси мамлакатлари учун ягона кино ва медиа платформа яратиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Киритилди: 10:01 25.08.2024. Ўқилди: 690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!