Келгуси 3 йил ичида меҳмонхона ва туризм масканлари қуриш учун жами 5 минг гектар ер аукционга чиқарилади.
Асосий янгиликлар:
➖ тадбиркорлар ер сотиб олиш учун тўлов қилмайди, бу сумма билан давлат лойиҳага улушдор бўлади;
➖ тадбиркорлар 10 йил ичида бу улушни қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга;
➖ агар ер қиймати бошида тўланса – 20% чегирма берилади;
➖ меҳмонхона қуриш учун 7 йилгача имтиёзли кредит ажратилади (2 йиллик имтиёзли давр билан):
Вилоят марказлари ва 36 та туризм туманида – 30 млрд сўмгача;
Бошқа ҳудудларда – 10 млрд сўмгача.
➖ давлат объектлари ва хусусий биноларни сотиб олиб меҳмонхонага айлантираётган тадбиркорлар ҳам субсидиядан фойдаланиши мумкин.
Туристик йиғим: энди Тошкент, вилоят марказлари ва йирик туристик ҳудудлардан ташқари меҳмонхоналар бу йиғимни тўламайди.