Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Тўқаев Қозоғистонда ноқонуний миграцияга қарши қатъий кураш бошлади

Тўқаев Қозоғистонда ноқонуний миграцияга қарши қатъий кураш бошлади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатда ноқонуний миграцияга қарши курашишни Миллий хавфсизлик кенгашига устувор вазифа сифатида топширди. Бу ҳақда Остона шаҳрида ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилиш давомида ички ва халқаро миграция йўналишлари атрофлича таҳлил қилинди. Бош вазир ўринбосари Эрмек Кошербаев ҳамда мамлакатнинг бир қатор вазирликлари мутасаддилари миграция масалалари бўйича ҳисобот берди.

Президент Тўқаев миграция сиёсатида геосиёсий омиллар, демографик ўзгаришлар ва миграцияга сабаб бўлаётган омилларни чуқур ўрганиш зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, ноқонуний миграцияни чеклаш ва мамлакатда одамлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозимлигини билдирди.

Давлат органларига миграция соҳасидаги фаолиятни қайта кўриб чиқиш, ахборот тизимлари ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйиш ва ноқонуний шахсларнинг ҳаракатини кучайтирилган назорат қилиш вазифалари юклатилди.

Қозоғистон расмийлари мамлакатда ноқонуний миграция кучайиб бораётганини таъкидламоқда. Бундан аввал Ақтобе вилоятининг Мартук туманида Россия чегарасида катта навбатлар пайдо бўлгани хабар қилинган эди. Бу ҳолат Россияга визасиз кириш қоидаларидаги янги талаблар, жумладан QR-код орқали мажбурий идентификация жорий этилиши билан боғлиқ бўлган.

Киритилди: 18:45 02.07.2025. Ўқилди: 834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!