Россия раҳбари Владимир Путин Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни Евроосиё интеграциясининг бошида турган тажрибали сиёсатчи сифатида қадрлайди.
Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев "Туркистон" газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"У Нурсултон Назарбоевни Евроосиёдаги интеграция жараёнининг бошида турган тажрибали сиёсатчи сифатида қадрлайди. Бу жараёнда Россия етакчи роль ўйнайди," - деди Тўқаев.
Унинг сўзларига кўра, Путин ва Назарбоевнинг вақти-вақти билан бўлиб турадиган учрашувлари Россия раҳбарининг юксак инсоний фазилатларидан дарак беради.