Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тупроққалъада Евро-5 экологик стандартига жавоб берадиган арзон автомобиль ишлаб чиқарилади

Тупроққалъада Евро-5 экологик стандартига жавоб берадиган арзон автомобиль ишлаб чиқарилади

Словакия компанияси Тупроққалъага 10 миллион доллар киритиб, 500 гектар қумли ерни ўзлаштиришни бошлади.

Ушбу инвестор 170 миллион доллар ҳисобига яна 4,5 минг гектар қумли ерни фойдаланишга киритиб, рапс ўсимлигини экиш ва ундан
биоэтанол ишлаб чиқаришни режа қилган.

Масъулларга бу лойиҳа учун зарур кўмакни кўрсатиш топширилди.

Президент Тупроққалъадаги “Дамас” заводи бўйича катта янгиликни айтди. Бу заводда 100 миллион доллар ҳисобига бозорда катта талабга эга арзон автомобиль ишлаб чиқариш бошланади.

Автомобиль Евро-5 экологик стандартига жавоб беради, 7 ўриндиққа эга бўлади.

Мутасаддиларга жорий йилда ҳамкорлар билан музокарани якунлаб, кейинги йилда йирик узелли йиғиш усулида ишлаб чиқаришни бошлаш, 2027 йилда тўлиқ циклга ўтиб, маҳаллийлаштиришни 50 фоизга олиб чиқиш топширилди.

Киритилди: 13:44 02.05.2025. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!