Бугун, 2023 йил 9 февраль куни соат 06:10 да Чашма-Оқработ станциялари оралиғининг 103-километр 5-6 пикет қисмида тупроқ кўчкиси содир бўлди.
Шу сабабли поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Ҳозирги пайтда ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида мутахассислар тезкорлик билан ушбу ҳудудга етиб келишди ва 3-дона экскаватор, 7-дона самосвал, 2- дона булдозер, ва бошқа техникалар жалб этган холда тупроқ кўчкиларини темир йўл изидан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Поездлар ҳаракатини тиклаш ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади, дейилади Транспорт вазирлиги ахбарот хизмати хабарида.