Бугун 4 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Туҳмат ва ҳақорат бўйича жавобгарлик фақат жабрланувчининг аризаси асосида белгиланади

Туҳмат ва ҳақорат бўйича жавобгарлик фақат жабрланувчининг аризаси асосида белгиланади

Ўзбекистонда маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан ишларни юритишга хусусий айблов институти жорий этилди. Бу ҳақдаги ўзгартишлар «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс»га киритилди.

2025 йил 10 июлда қабул қилинган ЎРҚ-1075-сонли қонун билан ўрнатилаёган янги тартибга кўра, айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарлик фақат жабрланувчининг аризаси асосида белгиланади, деб ёзмоқда Ҳуқуқий ахборот портали.

Бунда туҳмат қилиш, ҳақорат қилиш каби ҳуқуқбузарликлар энди махсус органлар ташаббуси билан эмас, балки фуқароларнинг шахсий талабига кўра иш юритилади.

Аммо жабрланувчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконига эга бўлмаса — масалан, ночор аҳволда бўлса ёки ёш жиҳатдан вояга етмаган бўлса — бу ҳолларда иш юритиш жабрланувчи аризасисиз ҳам ваколатли орган мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.

Шу билан бирга, қонунга айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни бекор қилувчи нормалар ҳам киритилди. Жумладан, автомат телефон қурилмаларини шикастлаш, рухсатсиз радиоузаткич шохобчасини ўрнатиш ёки фойдаланиш каби ҳолатлар учун энди жавобгарлик белгиланмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Киритилди: 19:45 11.07.2025. Ўқилди: 890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!