Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ТТЕСИ ва Швециянинг Бурос университети ўртасида халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди

ТТЕСИ ва Швециянинг Бурос университети ўртасида халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти (ТТЕСИ) делегацияси Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси кўмагида Швециянинг етакчи илмий марказларидан бири — Бурос университетида бўлиб, томонлар ўртасида расмий ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳамкорлик дастлаб PhD докторантлар алмашинуви дастури, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириш курслари, текстиль чиқиндиларини қайта ишлаш соҳасида қўшма тадқиқотлар ўтказиш йўналишларида олиб борилади.

Бурос университети бу йўналишда дунёдаги энг етакчи илмий марказлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, ТТЕСИ ушбу соҳада ҳамкорликни кенгайтириш, технологик ечимлар ва барқарор ишлаб чиқариш йўналишида чуқур тадқиқотлар олиб боришни режалаштирмоқда.

Учрашув доирасида ТТЕСИ проректори Бахтиёр Насимов ва халқаро алоқалар бўлими ходими Нурмуҳаммад Худайбердиев Бурос университети ректори, профессор Ким Болтон билан самарали музокаралар олиб борди.

Шунингдек, ТТЕСИ делегацияси Бурос университетининг замонавий илмий лабораториялари, хусусан текстиль чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича махсус марказлари билан яқиндан танишди.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган ушбу ҳамкорлик икки олий таълим муассасаси ўртасида барқарор ва чуқурлаштирилган илмий-академик алоқаларнинг мустаҳкам пойдеворини яратади.

Киритилди: 17:44 17.06.2025. Ўқилди: 457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!