Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Триполида минтақавий гуруҳлар ўртасида қуролли тўқнашувлар авж олди

Триполида минтақавий гуруҳлар ўртасида қуролли тўқнашувлар авж олди

Ливия пойтахти Триполида минтақавий гуруҳлар ўртасида қуролли тўқнашувлар авж олди, Бу ҳақда Libya Observer ёзмоқда.

Хабар берилишича, тўқнашувлар Ливия президентлик кенгаши хавфсизлик хизмати раҳбари Абдулғани ал-Кикли Триполида ўлдирилганидан кейин бошланган. Нашр пойтахт Триполига Аз-Завийя, Зинтан ва Мисрат ҳудудпаридан қуролли шахслар етиб келгани ҳақида хабар бермоқда. Пойтахтда кучли отишмалар бўлмоқда, кўчаларда ҳарбий техника ва танкларни кўриш мумкин.

Ливия пойтахтидаги Митига халқаро аэропортида фаолият тўхтатилди ва парвозлар Мисурата шаҳрига йўналтирилмоқда. Шунингдек, қуролли гуруҳлар ўртасидаги жанглар хавфи туфайли Митига аэропортидан самолётлар зудлик билан эвакуация қилинаётгани хабар қилинган.

"Ливия Ички ишлар вазирлиги Триполи аҳолисини ўз уйларида қолишга ва кўчага чиқмасликка чақирди", дея хабар бермоқда Аl Mayadeen.

Ливия фавқулодда вазиятлар хизмати юқори даражадаги тайёргарлик режимини эълон қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, Триполидаги тўқнашувларда олти киши жароҳатланган.

БМТнинг Ливиядаги миссияси мамлакат пойтахтидаги отишмалардан хавотир билдирди ва барча томонларни жангларни зудлик билан тўхтатишга чақиради.

Киритилди: 09:05 13.05.2025. Ўқилди: 697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!