Трамп жума куни Хитойга қўшимча 100% божлар жорий этишни эълон қилганидан сўнг Биткоин 14 %, бошқа криптовалюталар курси 50-60% пастга тушди. Трейдерлар рекорд миқдордаги — 9,5 млрд. долларлик криптовалютани бир зумда сотиб юборди.
Ушбу вазиятдан сўнг Трамп ўз ижтимоий тармоғида Байденни айблади. “У уч йил давомида иқтисодни вайрон қилган эди. Энди биз бунинг оқибатларини кўрмоқдамиз” деб.
Ундан ташқари АҚШ президенти яқинда Биткоин яратувчиси Сатоши Накамото билан “тарихидаги энг яхши битим” имзолашини эълон қилди.