Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трампнинг урушни тугатиш бўйича ваъдалари вақт ўтиши билан қандай ўзгарди

Трампнинг урушни тугатиш бўйича ваъдалари вақт ўтиши билан қандай ўзгарди

Трамп сайловолди кампаниясида номзод бўлган пайтида, у кўпинча Украина ҳақидаги саволларга дадил даъво билан жавоб берарди: агар у Оқ уйга қайтса, Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралар "жуда осон" бўлади ва урушни тугатиш тўғрисидаги келишувга "24 соат ичида" эришиш мумкин.

Бироқ, бу дадил ваъда мураккаб воқелик билан тўқнашди ва Трамп ўз оҳангини ўзгартирди.

18 апрель куни унинг маъмурияти, агар кўпроқ прогресс бўлмаса, тинчлик музокараларидан чиқиб кетиши мумкинлигини билдирди ва Трамп ўзини ҳимоя қилиб, "ҳеч ким буни 12 соат ичида амалга ошириш мумкин деб айтмаяпти" деди.

Бундан олдин, март ойида Трамп Россия-Украина урушини 24 соат ичида ҳал қилиш ҳақида қайта-қайта айтганида "бироз киноя қилаётганини" таъкидлаган эди.

"Хўш, мен буни айтганимда озгина киноя қилгандим," дейди Трамп Full Measure телекўрсатувига берган интервьюсидан олинган лавҳада. "Аслида мен шуни назарда тутаяпманки, бу масалани ҳал қилишни хоҳлайман ва, менимча, бунга эришаман."

Ижтимоий тармоқларда бу қарама-қаршилик эътибордан четда қолмади.

Киритилди: 21:59 24.04.2025. Ўқилди: 1254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!