Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трампнинг Украина бўйича тинчлик режаси Европада норозилик уйғотди

Трампнинг Украина бўйича тинчлик режаси Европада норозилик уйғотди

AҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стивен Виткофф иштирокида ишлаб чиқилган Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича тинчлик режаси Европа расмийлари орасида кескин танқидга сабаб бўлди. Бу ҳақда Politico Европа ҳукумат вакиллари баёнотларига таяниб хабар берди.

Нашрга кўра, ЕИнинг юқори лавозимли амалдори норозиликни ифодалаш учун “ранг-баранг қизғин сўзларни” ишлатган, яна бир европалик сиёсатчи эса Виткоффнинг ғояларини камситувчи тарзда баҳолаб, “у психиатрга мурожаат қилиши керак”, деб айтган.

Европа Иttифоқи расмийлари айниқса Трамп режасидаги Европада музлатилган Россия активларини блокдан чиқариш таклифига кескин қарши чиқди. Уларга кўра, Вашингтон бундай қарор қабул қилиш ваколатига эга эмас.

Шу билан бирга, Брюсселда АҚШ ташаббуси Бельгиянинг музлатилган активларни Украинга ўтказишдан бош тортишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги борасида хавотирлар бор.

Киритилди: 13:49 22.11.2025. Ўқилди: 888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!