Трампнинг тинчлик режасидан АҚШга Россиянинг музлатилган активларидан олинадиган фойдани бериш таклифи чиқариб ташланди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
"Тинчлик режасининг янги версиясида Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан 100 миллиард долларни Украинани тиклаш дастурларига йўналтириш ва АҚШ бу амалиётдан 50 фоиз фойда олиши ҳақидаги банд тилга олинмаган", дея хабар бермоқда нашр манбаларига таяниб.
Европа давлатлари Қўшма Штатлар томонидан таклиф қилинган тинчлик режасидаги Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш ғоясини танқид қилганди.
Politico'нинг ёзишича, активларнинг катта қисми жойлашган Европа Иттифоқи музлатилган маблағларни Украинага “репарация кредити” сифатида ишлатишни режалаштирган.