АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Стив Кортес Украина президенти Владимир Зеленский ва Украина Президент девони раҳбари Андрей Ермакни “коррупцион золимлар” деб атади. Бу ҳақда у X ижтимоий тармоғидаги баёнотида маълум қилди.
Кортеснинг айтишича, Украина элитаси АҚШнинг ишончли ҳамкори ҳисобланмайди. Унинг таъкидлашича, ҳатто Зеленскийни қўллаб-қувватлаб келаётган Ғарб оммавий ахборот воситалари ҳам давлатдаги навбатдаги коррупция можаросини инкор этолмаган.
Собиқ маслаҳатчи Украина раҳбариятини АҚШ манфаатлари учун хавфли ва ишончсиз деб баҳолаб, Вашингтоннинг Киевга нисбатан олиб бораётган сиёсатидан жиддий шубҳалар келиб чиқayotganини таъкидлади.