Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трампнинг рейтинг кўрсаткичлари пасаймоқда, ким айбдор?

Трампнинг рейтинг кўрсаткичлари пасаймоқда, ким айбдор?

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг рейтингини “энг юқори даражада” деб таъкидлади ва оммавий ахборот воситаларини унинг машҳурлигини атайлаб камситишда айблади. У Truth Social'да айрим сўровномалар 60–70 фоиз қўллаб-қувватлашни кўрсатаётганини билдириб, танқидий материалларни “фейк ньюс” деб атади.

Бироқ Pew Research Center томонидан 4–10 август кунлари ўтказилган сўров натижаларига кўра, Трампнинг маъқуллаш рейтинги 38% ни ташкил этган — бу февралга нисбатан 9 пунктга кам. Норозилик даражаси эса 60% га етган.

The New York Times маълумотларига кўра, 15 та сўров маркази натижалари бўйича Трампнинг умумий қўллаб-қувватлаш кўрсаткичи 44% атрофида.

Қўллаб-қувватлашнинг пасайиши, ҳатто уни 2024 йилги сайловда танлаган сайловчилар орасида ҳам кузатилган — аввал 95% бўлган кўрсаткич ҳозир 85% га тушган.

Мутахассислар рейтинг тушишини янги тариф сиёсатлари ва “Катта қонун лойиҳаси”га нисбатан салбий муносабат билан боғлашмоқда. Pew маълумотларига кўра, америкаликларнинг 61% тарификация сиёсатини қўллаб-қувватламайди.

Трампнинг ОАВ билан зиддияти давом этмоқда. У кўплаб йирик нашрларни оғир танқид қилиб, айрим телекомпанияларга лицензиялар бекор қилиниши билан таҳдид қилган.

Сиёсий таҳлилчи Нейт Сильвернинг таъкидлашича, Трампнинг “чистый” рейтинги ёз давомида мунтазам пасайган ва ҳозирда –8 пункт атрофида. Унга кўра, Путин ва Зеленский билан учрашувлар, ҳамда тарифларнинг таъсири рейтингга яна таъсир кўрсатиши мумкин.

Киритилди: Бугун 13:29. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!