Бугун 8 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трампнинг мемкоини қиймати 14,5 фоиздан кўпроққа арзонлашди

Трампнинг мемкоини қиймати 14,5 фоиздан кўпроққа арзонлашди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг «Trump» криптовалютаси нархи АҚШ Конгрессига бўлиб ўтган сайловлардан сўнг қаторсига иккинчи кун пасайишда давом этиб, пайшанба куни 14,5 фоиздан ортиққа арзонлашди. Бу ҳақда савдо маълумотларидан аён бўлмоқда.

Криптовалюталар савдоси ҳажми бўйича энг йирик Binance биржасида Москва вақти билан соат 13:44 ҳолатига кўра, «Trump» мемкоини нархи 14,56 фоизга тушиб, 1,26 долларни ташкил этди. Динамика бир суткалик давр учун келтирилмоқда.

Чоршанба куни ҳам «Trump» мемкоини салбий динамика кўрсатиб, қарийб 10 фоизга арзонлашган эди.

3 ноябрдаги оралиқ сайловларда америкаликлар Вакиллар палатасининг барча 435 нафар аъзосини ва 35 нафар сенаторни сайладилар. CNN телеканали демократлар Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни эгаллашини тахмин қилмоқда. Bloomberg агентлиги прогнозига кўра, партия Сенатда ҳам камида 51 та ўринни таъминлаб, назоратни ўз қўлига олиши мумкин.

Киритилди: 21:40 05.11.2026. Ўқилди: 698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар