АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев АҚШни Учинчи жаҳон уруши билан таҳдид қилганидан кейин Россияни ўт очишни тўхтатишга чақирди.
Бу ҳақда "Европа ҳақиқати" нашри хабар бермоқда.
Келлоггнинг баёноти Медведевнинг АҚШ президенти Дональд Трампнинг Кремль етакчиси Владимир Путин "олов билан ўйнашяпти" деган сўзларига изоҳ бериши фонида янграган.
"Трампнинг Путин "олов билан ўйнашяпти" ва Россия билан "жуда ёмон ишлар" содир бўлмоқда, деган сўзларига келсак. Мен фақат битта ЖУДА ЁМОН нарсани биламан - Учинчи жаҳон уруши.
Умид қиламанки, Трамп буни тушунади!”, деб ёзган Медведев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Келлоггнинг таъкидлашича, Учинчи жаҳон уруши ҳақида қўрқув уйғотиш "Медведевнинг бахтсиз ва масъулиятсиз изоҳидир, бу жаҳон давлатига ярашмайди".
"Президент Трамп бу урушни тўхтатиш ва қотилликни тугатиш устида ишламоқда. Биз сиз бир ҳафта олдин ваъда қилган Россия меморандумини (келишув шартлари) олишни кутмоқдамиз. Ҳозироқ ўт отишни тўхтатинг", деди Трампнинг махсус вакили.