АҚШ президенти Дональд Трамп пайшанба куни Исроилнинг стратегик масалалар бўйича вазири Рон Дермер билан учрашди. Улар Эрон билан ядровий музокаралар ва Исроилнинг Ғазодаги урушини муҳокама қилишди. Бу ҳақда икки хабардор манбага таяниб, Axios хабар берди.
ОАВ маълумотларига кўра, учрашув Оқ уйда бўлиб ўтган ва на Америка, на Исроил томони томонидан эълон қилинган. Чоршанба куни Дермер АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашди, сўнгра Оқ уйда бир нечта учрашувлар, жумладан, пайшанба куни Трамп билан учрашув ўтказди.
Оқ уйда изоҳ беришдан бош тортишди.