Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трампнинг Ғазодаги тинчлик режаси сўроқ остида: АҚШ келишувнинг барбод бўлишидан қўрқмоқда

Трампнинг Ғазодаги тинчлик режаси сўроқ остида: АҚШ келишувнинг барбод бўлишидан қўрқмоқда

Израил ва ҲАМАС ўртасида АҚШ президенти Дональд Трамп октябрь ойида тузган тинчлик келишуви сўроқ остида қолмоқда. Politico нашри Трамп маъмуриятининг ички ҳужжатларига таяниб ёзишича, Оқ уйда келишувни амалга ошириш имконияти борасида шубҳалар ортиб бормоқда.

Асосий муаммо — келишувнинг иккинчи босқичига оид аниқ режанинг йўқлиги. Унга кўра, ўт очиш тўхтатилгандан сўнг Ғаза сектори қайта тикланиши керак эди. Ҳужжатларда таъкидланишича, бу жараённи амалга ошириши керак бўлган “Халқаро барқарорлик миссияси” ҳозирча фақат “қоғозда” мавжуд: кўплаб давлатлар молиявий ёрдам беришга тайёр, аммо ҳарбий куч юборишни истамайди, шу билан бирга, Исроил Туркия иштирокини кескин рад этмоқда.

Politico маълумотларига кўра, ҳозир Исроил қўшинлари Ғазанинг тахминан ярмини назорат қилмоқда, аммо аҳолининг 95 фоизи ҳали ҳам ҲАМАС бошқарувида қолмоқда. Шу билан бирга, Фаластин маъмурияти Ғазага қайтишга интилаётган бўлса-да, Исроил бунга қарши чиқмоқда.

Расман Вашингтон ҳали ҳам “режа амал қилмоқда” деган позицияда турибди. Давлат котиби Марко Рубио “йўл хавфли, лекин катта имкониятлар ҳам мавжуд”, дея таъкидлаган. Аммо Politico ёзишича, ички ҳисоботларда Ғазада ҳокимият бўшлиғи юзага келаётгани, гуманитар инқироз кучайиб бораётгани ва ҲАМАСнинг мавқеи яна мустаҳкамланаётгани ҳақида огоҳлантиришлар берилган.

“Сулҳдан кейин ҳамма муваффақиятни нишонлади. Аммо ҳақиқий, оғир иш ҳали олдинда”, — деган АҚШ маъмурияти вакилларидан бири нашрга.

Киритилди: 17:25 12.11.2025. Ўқилди: 988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!