"Бунга Доналд Трампга тегишли очиқ акциядорлик компаниялари ҳамда хусусий холдинглар қийматининг пасайиши сабаб бўлган. АҚШ президенти томонидан деярли барча давлатлардан импортга қўйилган божлар натижасида фонд бозори акциялари қулай бошлагач, Трампнинг энг қимматли активи бўлган Trump Media and Technology Group компанияси қиймати 2,2 миллиард доллардан 2 миллиард долларгача тушиб кетди", деб ёзади Forbes.
Бундан ташқари, Трампнинг тижорат ва кўчмас мулкдаги, курортлар ва кўнгилочар саноатдаги улушлари ҳам арзонлашди. Президентга тегишли бўлган облигауиялар ва акциялар қиймати ҳам камайган. Нашрнинг қайд этишича, Трамп криптовалюталардаги сармоялари туфайли ҳам зарар кўрган.
Савдо уруши бошланишидан аввал Forbes Трампнинг бойлигини 4,7 миллиард доллар деб баҳолаган эди. Ҳозир эса бу рақам 4,2 миллиард долларга тушиб қолган.