Дунё бўйлаб фонд бозорларида силкиниш давом этмоқда — бу ҳолат Доналд Трамп томонидан жорий қилинган импорт божлари билан боғлиқ. Душанба тонгида очилишидан сўнг Осиё ва Австралия биржалари индекслари кескин пастга қараб ҳаракатлана бошлади.
Австралия биржаси индекси, S&P/АSX 200, савдо бошида қимматли қоғозларнинг ўртача 6,4 фоизга пасайишини кўрсатди ва шу даражада барқарорлашди.
Корея фонд бозори индекси, КOSPI, савдо бошланиши билан 5 фоиздан ортиқ пасайди.