Бугун 15 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Андижонда фуқаро 52 та радарни милтиқда ўқ отиб синдирди

Андижонда фуқаро 52 та радарни милтиқда ўқ отиб синдирди

Андижон шаҳрида 52 та радар камерасига милтиқдан ўқ отган эркакка жиноий иш очилди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

1976 йилда туғилган эркак Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган “TELECOM SOFT” МЧЖга тегишли бўлган 51 дона фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона “HIKVISION” русумли радар комплексига, ўзига тегишли бўлган “SRKET” русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали қасддан шикаст етказиб, жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:24 13.04.2025. Ўқилди: 1722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!