Бугун 15 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Финляндия кутилмаганда ёзги 230 та рейсни бекор қилди

Финляндия кутилмаганда ёзги 230 та рейсни бекор қилди

Финляндиянинг миллий авиакомпанияси Finnair ресурслар танқислиги сабабли ёзги мавсумда 230 та парвозни бекор қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда компаниянинг алоқа бўлими раҳбари Паиви Талливист хабар берди.

Бекор қилинган рейслар тахминан 28 минг йўловчига таъсир қилади. Талливистнинг сўзларига кўра, барча йўловчиларга парвозларнинг бекор қилингани ҳақида хабар берилган ва уларга альтернатив вариантлар таклиф этилган.

Компания бундай қарорни учувчилар билан олиб борилаётган музокаралар, хусусан ходимларни қисқартириш бўйича олиб борилаётган жараёнлар билан изоҳламоқда. Музокаралар кўплаб ташкилий масалаларни ўз ичига олади.

Парвозлар июнь бошидан 11 августгача бўлган даврда бекор қилинади.

Киритилди: 22:51 13.04.2025. Ўқилди: 1476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!