Трампнинг Амирликлар ва Саудия Арабистонидаги кўчмас мулклари Эрон учун қонуний нишон ҳисобланади — ИИҚК.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ президентига тегишли Яқин Шарқдаги бир қатор объектларни қонуний ҳарбий нишон деб эълон қилди.
Баёнотга кўра, БАА ва Саудия ҳудудидаги бир нечта гольф-клублар ҳамда осмонўпар бинолар, жумладан, Дубайдаги "Trump International Hotel & Tower", Жиддадаги "Trump Plaza" ва Ар-Риёддаги "Trump Tower" мажмуалари Эроннинг эҳтимолий зарбалари нишонига айланиши мумкин.