Трампни Рождествони ўғирлаган Гринчга қиёслашди
Европадаги АҚШ элчихоналарида ушбу ҳафта давомида ҳукмрон кайфият анча совуқ бўлди. Бу АҚШ президенти Доналд Трампнинг трансатлантик иттифоқчиларга нисбатан муносабати билан боғлиқ, деб ёзади Politico нашри манбаларга таяниб.
Нашр Европа давлатларини Ктоград аҳолисига, Доналд Трампни эса «Рождествони ўғирлаган» Гринч образига қиёслаган.
«Ғарб иттифоқи парчаланди. Энди муносабатлар ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди», — деди Politico билан суҳбатда Европа давлатларидан бирининг расмий вакили.
Материалда таъкидланишича, «ўринсиз фикр билдирган» дипломатлар қатъий таъқибга учрамоқда. Хусусан, ўтган ойда Бельгиянинг ҳарбий атташеси Доналд Трамп маъмуриятини «беқарорлик ва олдиндан айтиб бўлмаслик билан тавсифланади» деб баҳолаган изоҳларидан сўнг истеъфога чиқишга мажбур бўлган.