Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) матбуот хизмати расмий сайтида АҚШ президенти Дональд Трамп, Канада бош вазири Марк Карни ва Мексика президенти Клаудия Шейнбаум 5 декабрь куни Жон Кеннеди номидаги санъат марказида бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати финал босқичи қуръасида иштирок этишини тасдиқлаганини маълум қилди.
Мазкур қуръада ҳар бирида 4 тадан терма жамоа иштирок этадиган 12 та гуруҳ таркиблари маълум бўлади. У Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.
2026 йилги жаҳон чемпионати тарихда илк бор ўтказилади ва унда 48 та терма жамоа иштирок этади. Турнир 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.