Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: "Зеленский билан учрашувда сезиларли ютуқларга эришилди"

Трамп: "Зеленский билан учрашувда сезиларли ютуқларга эришилди"

АҚШ президенти Дональд Трамп украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган музокараларни муваффақиятли ўтганини айтиб, муҳим ютуқларга эришилганини маълум қилди.

Оқ уй раҳбари матбуот анжуманида Европа етакчилари билан музокараларни баҳолар экан, томонлар тинчлик келишувига сезиларли даражада яқинлашганини маълум қилган.

Зеленский, ўз навбатида, Украина учун хавфсизлик кафолатларининг 90 фоиздан ортиғи келишилганини, батафсилроқ маълумотларга эришилганини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ, Украина ва Европа давлатлари ўртасида январь ойида Вашингтонда учрашув бўлиб ўтиши мумкин.

"20 банддан иборат режа 90 фоизга келишилган, АҚШ хавфсизлик кафолати 100 фоиз, АҚШ ва Европа кафолати 90 фоиз, ҳарбий томон 100 фоиз, Украина иқтисодиётини тиклаш режаси якунланмоқда”, — деди Зеленский.

Киритилди: 09:30 29.12.2025. Ўқилди: 1368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!