Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп яқинда Россия билан янги келишувлар бўлишига ишора қилди

Трамп яқинда Россия билан янги келишувлар бўлишига ишора қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан муносабатларда яқин вақт ичида ўзгаришлар бўлишини маълум қилди. Truth Social платформасидаги қисқа баёнотида у шундай ёзди:
«Россия бўйича катта илгарилаш. Янгиликларни кузатиб боринг». Бошқа тафсилотлар берилмади.

🔻 Музокаралар ва “ер алмашиш” масаласи
Аввалроқ АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф маълум қилишича, Москва бешта украин ҳудуди бўйича йўл қўйишга тайёр. Унинг айтишича, асосий баҳс мавзуси — территориялар алмашинуви бўлиб қолмоқда.

«Украина можаросини ҳал қилишдаги асосий масала — ер алмашиш масаласи. Биз буни душанба куни муҳокама қиламиз. Умид қиламанки, бу борада аниқликка эришамиз ва бу жуда яқин вақт ичида тинчлик келишуви билан якун топади», — деди Уиткофф CNN эфирида.

🔻 Аллақачон маълум бўлган таклифлар
Reuters ва Financial Times маълумотларига кўра, Аляскадаги музокараларда Россия Запорожье ва Херсондаги фронт чизиғини музлатишни таклиф қилган. Шунингдек, Москва Сум ва Харьков вилоятларидаги ҳудудлардан чиқиб кетишга тайёр, агар Украина Донбассдаги айрим туманлардан ўз қўшинларини олиб чиқса.

🔻 Бошқа шартлар қаторида:

  • Россияга қарши санкцияларни қисман бекор қилиш;

  • Украинанинг НАТОга аъзо бўлишидан воз кечиши;

  • Украинага номаълум «хавфсизлик кафолатлари» берилиши;

  • Украина ҳудудида рус тилига расмий мақом бериш ёки айрим вилоятларда тан олиниши;

  • Рус православ черковига эркин фаолият олиб бориш ҳуқуқи тақдим этилиши.

🔻 Трамп — “Зеленский қабул қилиши керак”
Аляскадаги учрашувдан сўнг Дональд Трамп Путин билан ҳудудий алмашинув бўйича келишувга эришилганини айтди ва «Зеленский буни қабул қилиши керак», деди. Шунингдек, у Путин ва Зеленский ўртасидаги эҳтимолий учрашувда иштирок этишга тайёрлигини ҳам билдирди.

Киритилди: 18:21 18.08.2025. Ўқилди: 947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!