Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: “Яқин 2-3 ҳафта ичида дунё анча хавфсиз жойга айланади”

Трамп: “Яқин 2-3 ҳафта ичида дунё анча хавфсиз жойга айланади”

АҚШ президенти Доналд Трамп Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи чоғида журналистлар билан суҳбатда яқин ҳафталарда глобал хавфсизлик сезиларли даражада яхшиланади, деган фикрни билдирди.

“Бугунги кунда дунё хавфсизликка интилмоқда. Менимча, яқин 2 ёки 3 ҳафта ичида у янада хавфсизроқ бўлади”, – деди Трамп.

Трамп шунингдек, Россия президенти Владимир Путин билан учрашув эҳтимоли ҳақида ҳам фикр билдирган. Унга кўра, бу учрашув 2–3 ҳафта ичида режалаштирилиши мумкин ва томонлар имкон қадар тез фурсатда уни ўтказишга интилади.

Трамп ва Путин учрашуви бўйича якуний қарор 2–3 ҳафта ичида қабул қилиниши мумкин

АҚШ давлат котиби Марко Рубио аввалроқ журналистларга берган баёнотида, Трамп-Путин учрашуви аниқ санаси ҳозирча белгиланмаганини айтган. Бу масала Россия ва Украина ўртасида Истанбулда бўлиб ўтадиган музокаралар натижаларига боғлиқ бўлади, деган у.

Туркияда бўлиб ўтадиган Россия ва Украина делегациялари музокаралари олдидан Интерфакс агентлиги хабар беришича, Туркия вакили фақатгина кутиб олиш маросимида қатнашади ва кейин музокара залини тарк этади.
Бу учрашув, томонлар ўртасида эҳтимолий сулҳ ва тинчликка эришиш борасида янги умидларни уйғотмоқда.

Киритилди: 14:02 16.05.2025. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!