"Биз ушбу давлатларнинг тариф ва нотариф тўсиқлари туфайли юзага келган савдо тақчиллигига барҳам беришимиз керак. Шунинг учун ушбу мамлакатлардан кириб келадиган барча маҳсулотларга 25% бож тўлови жорий қилинмоқда", — дейилади АҚШ президенти томонидан ҳар икки давлат раҳбариятига юборилган мактубларда.
Трампнинг таъкидлашича, ушбу бож тўлови АҚШ ҳудудида маҳсулот ишлаб чиқараётган компанияларга тааллуқли бўлмайди.