Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп яна Зеленский билан можаро чиқармоқчими?

Трамп яна Зеленский билан можаро чиқармоқчими?

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский бугун НАТО саммити доирасида учрашиши кутилмоқда. AFP агентлиги маълумотига кўра, учрашув эрталабга режалаштирилган бўлиб, унда мудофаа масалалари ва хавфсизлик таҳдидлари муҳокама қилинади.

Учрашув Трамп ва Зеленскийнинг сўнгги бир неча ойдаги илк юзма-юз музокараси бўлади. Икки етакчи охирги марта апрелда Папа Францискнинг дафн маросимида қисқача кўришганди. Улар орасидаги сўнгги расмий музокаралар февралда Вашингтонда ўтган ва жанжал билан тугаган — Трамп Зеленскийни «учинчи жаҳон урушини бошлашда» айблаган эди.

Учрашув олдидан Трамп баёнот бериб, Зеленскийни оғир вазиятда деб атади ва урушни танқид қилди:

«У оғир аҳволда. У бундай вазиятга тушмаслиги керак эди. Бу уруш, агар мен президент бўлганимда, бўлмасди», — деди у Air Force One бортидаги суҳбатда.

Трамп, шунингдек, ўтган ҳафта давомида 6500 аскар ҳалок бўлганини маълум қилди, бироқ манбани очиқламади.

Украина президентининг офиси раҳбари Андрей Ермак таъкидлашича, Зеленский музокараларда АҚШдан қўшимча ПВО тизимлари, Россияга қарши янги санкциялар ва нефт нархи чегарасини $60 дан $45 га туширишни таклиф қилмоқчи.

Шу билан бирга, Трамп ҳозиргача Россияга қарши янги санкциялар киритишни рад этиб келмоқда, гарчи Кремлга нисбатан танқидий баёнотлар берган. Яқинда у Россия президенти Путиннинг Ерон бўйича «ёрдам таклифи»ни қоралаб, шундай деган:

«Менга Ерон билан ёрдам керак эмас. Менга сен билан ёрдам керак».

Киритилди: 08:40 26.06.2025. Ўқилди: 1157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!