АҚШ президенти Дональд Трамп яна бир муддат ўз лавозимида қолиш истагини билдирди. Бу ҳақда у Огаё штатида Республикачилар партиясининг сайловолди митингида маълум қилди.
Огайо штатидаги Республикачилар партияси митинги давомида томошабинлар "Яна тўрт йил" деб ҳайқириб, Республикачилар партияси раҳбарини президентлик курсисида ва ундан кейин кўришни исташларига ишора қилишди. Трамп бунга жавобан буни бажонидил қилишини билдирди.
Шунингдек, у ноябр ойида бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловларда Республикачилар ғалаба қозонса, Қўшма Штатларга мисли кўрилмаган иқтисодий муваффақият келтиришини ваъда қилди.
Эслатиб ўтамиз, Америка Конституцияси бир кишининг икки муддатдан ортиқ АҚШ президенти лавозимида бўлишини тақиқлайди