Трамп Хитойни Россияга ёрдами учун танқид қилишдан бош тортмоқда, чунки унга савдо муҳимроқ – Bloomberg .
Қўшма Штатлар ва Европа расмийларига кўра, Доналд Трамп Хитойга Россия армиясини қўллаб-қувватлашни тўхтатиш учун босим ўтказишдан тийилмоқда, чунки у Пекин билан бошқа масалаларни ҳал қилишдан манфаатдор.
"АҚШ маъмурияти икки томонлама муносабатлардаги муаммоларга эътибор қаратади ва урушни Вашингтон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари рўйхатида узоқроққа суради", — дея изоҳ берди расмийлардан бири.
Bloomberg'га кўра, бу Трампни бошқа мамлакатлар билан барча муносабатларни Украинадаги уруш призмаси орқали кўриб келган Байдендан ажратиб туради.
"Ҳозир Россия Хитойдан технологиялар ва деталлар олиб, савдо чекловларининг бир қисмини четлаб ўтмоқда. Бундан ташқари, Пекин Украина ва Ғарбга дронлар ва уларнинг қисмлари экспортини чеклади, бироқ шу билан бирга Москвага етказиб беришни давом эттирмоқда", деб ёзади агентлик.