АҚШ президенти Дональд Трамп 2028 йилги президентлик сайловларида вице-президент Жей Ди Вэнсни қўллаб-қувватлашга шахсий даъват қилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Бу ҳақда АҚШ презиенти Дональд Трамп маълум қилди.
"Мен буни бир мунча вақт олдин эшитганман... Менимча, Вэнс ажойиб, лекин бу ҳақда ўйлашга ҳали эрта", деди Трамп The Washington Post нашрига изоҳ берар экан.
Аввалроқ The Washington Post икки хабардор манбага таяниб, тахминан икки ҳафта олдин Трамп шахсий равишда: "Охир-оқибат, биз Жей Дини сайлашимиз керак", деганини хабар қилган эди.
Нашр таъкидлаганидек, сўнгги бир йил ичида Трамп вице-президент Жей Ди Вэнс ҳам, давлат котиби Марко Рубио ҳам потенциал ворислар бўлиши мумкинлигини очиқчасига таъкидлаган, аммо 2028 йилги сайловларда республикачи номзод сифатида кимни кўришни афзал кўришини аниқ айтмаган.
Вэнснинг ўзи ҳали президентликка номзодини қўйиш режасини эълон қилмаган. Июнь ойида у CBS телеканалига оралиқ сайловлардан кейин бу масалани рафиқаси билан муҳокама қилишини айтди ва Трампнинг қароридан қатъи назар, унинг қўллаб-қувватлашига ишонишини қўшимча қилди.