Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп: Венесуэла нефтидан тушган йирик даромадлар тез орада халққа ёрдам беради

Трамп: Венесуэла нефтидан тушган йирик даромадлар тез орада халққа ёрдам беради

АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла нефтини сотишдан олинган катта маблағлар яқин вақт ичида мамлакат халқига сезиларли ёрдам беришини билдирди.

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида ёзиб, АҚШ ва Венесуэла ўртасидаги муносабатларни “ғайриоддий даражада яхши” деб атади. У амалдаги президент Делси Родригес ва унинг вакиллари билан яхши алоқалар ўрнатилганини қайд этди.

“Нефть етказиб бериш бошланди ва кўп йиллар давомида кузатилмаган даражадаги катта маблағлар тез орада Венесуэла халқига катта ёрдам беради. Марко Рубио ва барча вакилларимиз ажойиб иш олиб бормоқда”, — деб ёзди Трамп.

Аввалроқ АҚШ энергетика вазири Крис Райт Вашингтон томонидан 1 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги венесуэла нефти сотилганини маълум қилган эди.

Киритилди: 23:06 12.02.2026. Ўқилди: 213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!