АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Канададаги G7 саммитини эрта тарк этади.
Бу ҳақда Давлат департаментидаги манбага таяниб, CNN телеканали маълум қилди.
Унга кўра, Рубио Вашингтонга АҚШ президенти Дональд Трамп билан бирга қайтади.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт давлат раҳбари G7 саммитини Яқин Шарқдаги вазият туфайли тарк этаётганини маълум қилганди. Fox News телеканалига кўра, у Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказишга буйруқ берган.