Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп ва Россия нефти: Ғарб санкциялари йўққа чиқариладими?

Трамп ва Россия нефти: Ғарб санкциялари йўққа чиқариладими?

Bloomberg: Трамп маслаҳатчилари Россияга нисбатан нефт соҳасидаги чекловларни қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

7 март куни агенлик манбаларига таяниб, Трамп маъмуриятида “нефт нархи чегараси”ни бекор қилиш масаласи муҳокама қилинаётгани ҳақида хабар берганди. Ушбу чеклов ғарб компанияларига Россиядан 60 доллардан қимматроқ нархда сотиб олинган нефтни ташиш ва суғурта қилишни тақиқлашни назарда тутган.

Bloomberg ва Reuters нашрлари, Россия билан тинчлик келишуви имзоланиши санкцияларни енгиллаштириш учун асосий талаблардан бири эканлигини ёзишмоқда. 7 март куни Трамп Россия Украинадаги урушни тўхтатиши ва Киев билан музокара ўтказиши кераклиги, акс ҳолда Москвага қарши қаттиқ санкциялар қўлланишини билдирган эди.

Киритилди: 22:48 10.03.2025. Ўқилди: 1300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!