Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп ва Путиннинг учрашувидан олдин ҳали жуда кўп воқеалар рўй бериши керак – АҚШ Давлат котиби

Трамп ва Путиннинг учрашувидан олдин ҳали жуда кўп воқеалар рўй бериши керак – АҚШ Давлат котиби

Марко Рубионинг бошқа баёнотлари:

◾️ Президент Трамп яқин икки-уч кун ичида Путин билан телефон орқали суҳбатлашиши мумкин, аммо бу қўнғироқ ҳали режалаштирилмаган;

◾️ Доналд Трамп яқин 24–36 соат ичида Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш имконияти ҳақида қарор қабул қилади. Москва билан музокаралардаги илгарилашга қарамай, Трамп пайшанба куни Россияга нисбатан иккиламчи санкциялар жорий этиш ниятида;

◾️ Украина бўйича музокараларнинг маълум бир босқичида оташкесим режими эълон қилиниши керак;

◾️ Вашингтон Украинадаги можарони тугатишга олдинги даврларга нисбатан яқинроқ;

◾️ Трамп ва Путин учрашуви Россия ва Украина позисияларининг яқинлашув даражасига боғлиқ бўлади;

◾️ Украина можаросини ҳал этишда ҳудудий масалалар "асосий элементлар" бўлиб хизмат қилади;

◾️ Яқин кунларда АҚШ Европа ва Украина билан музокаралар олиб боради, мақсад — Киев ва Москва позисияларини яқинлаштиришни тезлаштиришга эришиш.

Киритилди: 13:34 07.08.2025. Ўқилди: 1101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!